Андижондаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклагани акс этган видеолар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Видеоёзувга кўра, воқеа 18 май санаси 17:20 лар атрофида содир бўлган. Хонадаги болалардан бири бошқа бир гуруҳдошини ургани кўринади. Шундан сўнг тарбиячи келиб калтак еган болага ўша болани уришини айтиб, урдиради. Кейин эса ходимнинг ўзи болага тарсаки тушириб, силтаб хонадан олиб чиқиб кетади.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни назоратга олган. Ўрганиш ишлари бошланган.
Ташкилот ўрганиш ишлари якунларига кўра батафсил маълумот берилишини ваъда қилган.