АсосийСПОРТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади

Учрашув Шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадионда ташкил этилади.

'Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади'ning rasmi

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 17 ноябрь куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Баҳс Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Учрашув Шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадионда ташкил этилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши белгиланган.

Мазкур баҳс ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўтказилмоқда. Фабио Каннаваро шогирдлари бу ойдаги илк ўртоқлик учрашувида Россия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Саудия Арабистони терма жамоаси эса сўнгги учрашувида Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

    Бошқа янгиликлар