АсосийJamiyat

Тошкентда юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашди

'Тошкентда юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Тошшаҳартранс" АЖ Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар қилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видехабарга кўра, юк машина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида орқа томон ҳаракатланаётган вақтда "Тошшаҳартранс" АЖга тегишли йўловчи автобус билан тўқнашган. Оқибатда, юк машинаси ағдарилиб кетган.

Автобус ҳайдовчиси айтишича, автобус ичида йўловчилар ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Айни кунда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар