АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик одам савдогари Истанбулда қўлга олинди

'Ўзбекистонлик одам савдогари Истанбулда қўлга олинди'ning rasmi

Фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланган, қидирувдаги 1979 йилда туғилган Рахимов Озод Садуллоевич 6 май куни Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақида Истанбул Бош консулхонаниси хабар бермоқда.

 Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади. Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади. 

- Жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади. Шу билан бирга, кейинги вақтларда АҚШ, Канада ёки Европа давлатларга бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар