1

Шавкат Мирзиёев ўзбек санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди

ЖАМИЯТ 25.11.2016, 17:15
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес, Актриса, Актёр
Шавкат Мирзиёев ўзбек санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент миллий маданият ва санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди. 

“Буюк санъаткорлар – Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Юнус Ражабий, Маннон Уйғур, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурҳонов, Карим Зокиров, Қудрат Хўжаев, Ғани Аъзамов, Зикир Муҳаммаджонов, Ботир Зокиров, Эргаш Каримов каби ўнлаб, юзлаб истеъдод соҳиблари маданиятимиз тарихида ёрқин из қолдирганини барчамиз яхши биламиз.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқ артистлари – Пўлат Саидқосимов, Рихсихон Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Элёр Носиров, Афзал Рафиқов, Гулчеҳра Жамилова, Фарруҳ Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Малика Иброҳимова, Хайрулла ва Ёдгор Саъдиевлар, Лутфулла Саъдуллаев, Исмоил Жалилов, Дилбар Икромова, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Маҳмуд Исмоилов, Ҳожиакбар Комилов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Фатхулла Маъсудов, Абдураим Абдуваҳобов, Абдулла Шомағрупов, Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов каби истеъдод соҳиблари фаол ижод қилиб келмоқда. 

Ўзбек замонавий тасвирий санъати ривожига Ўзбекистон халқ рассомлари Чингиз Аҳмаров, Малик Набиев, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Жалолиддин Миртожиев каби марҳум санъат усталари буюк ҳисса қўшдилар. Атоқли рассом ва ҳайкалтарошларимиз Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Владимир Бурмакин, Илҳом Жабборов, Акмал Икромжонов, машҳур халқ устаси Ортиқ Файзуллаевларнинг ижоди ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди. ”

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1