АсосийJamiyat

“Чилонзортумангаз” маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди

'“Чилонзортумангаз” маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Чилонзортумангаз” маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди.

Тезкор тадбирда “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси Б.Ю. ва маҳаллада ишлаш хизмати етакчи муҳандиси С.А. тадбиркор Х.С.нинг “Карвонсарой” 1-тор кўчасида жойлашган меҳмонхонасида фойдаланилган табиий газ учун тўловида аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштиришган. 

Қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормаслик эвазига тадбиркордан 25 млн сўм талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар