Яшнобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 7 июнь куни соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.






