АсосийDunyo
2261

Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини деразадан итариб юборди

'Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини деразадан итариб юборди'ning rasmi

Кеча, 17 июн куни Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини рашк туфайли кўп қаватли бинонинг олтинчи қавати деразасидан улоқтириб юборди. Бу ҳақда “Комсомолская Правда” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кундузи Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. 34 ёшли ишсиз ўзбекистонлик рашк туфайли 27 ёшли хотинини ижарага олинган икки хонали квартиранинг очиқ деразасидан ташқарига отиб юборган.

Аниқланишича, аёл йиқилганидан кейин тирик бўлган. Сўнг у шифохонага олиб борилган. Аммо бироздан кейин аёл шифохонада вафот этган.

“Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар