АсосийDunyo

Россияда 4 нафар ўзбекистонлик 21 ёшли қизга пичоқ тираб тажовуз қилгани аниқланди

'Россияда 4 нафар ўзбекистонлик 21 ёшли қизга пичоқ тираб тажовуз қилгани аниқланди'ning rasmi

Бугун, 18 июнь куни Россиянинг Приморск ўлкаси суди 4 нафар ўзбекистонлик йигитга 21 ёшли қизнинг жинсий дахлсизлигини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш очди. Бу ҳақда Приморск ўлкаси судлари матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, иш жорий йилнинг 15 июн куни Шамора пляжи ҳудудидаги кафеда содир бўлган воқеа билан боғлиқ. Гап шундаки, беш нафар Ўзбекистон фуқароси олдиндан тил бириктириб, жабрланувчига пичоқ тираган ва унга тажовуз қилган.

“Суд тўрт нафар айбланувчига нисбатан икки ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинлаган. Бешинчисининг процессуал ҳолати эса ҳали аниқланмаган”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар