Иккинчи жаҳон уруши пайтида магистратурани ташлаб кетган калифорниялик аёл 83 йилдан сўнг 105 ёшида магистрлик даражасини олди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.
У 1940 йили Стенфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олган ва магистрлик диссертацияси устида ишлай бошлаган.
Аёлнинг севгилиси Жорж Ҳислоп Иккинчи Жаҳон урушида хизмат қилишга чақирилгач, улар турмуш қуришга мажбур бўлади ва илмий иш охирига етмай қолади.
Ҳозир Вашингтонда истиқомат қилувчи Виржиния таълим соҳасида фаол бўлиб, маҳаллий мактаб кенгашида хизмат қилади. Шунингдек, у Якима мактаби директорлар кенгашига раислик қилади.