АсосийJamiyat

Тошкентда очиқ майдонда ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентда очиқ майдонда ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 23 июн куни соат 19:47да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа МФЙ, Ўзар кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар берди.


Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:24 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб зарарланган. 

Ёнғин сабаби аниқланмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар