АсосийJamiyat

Ўзбекистонда халқаро экологик оромгоҳ иш бошлади

'Ўзбекистонда халқаро экологик оромгоҳ иш бошлади'ning rasmi

Жорий йилда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон экология фаоллари сафига Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган иштирокчилар қўшилди.

Ташкилотчилар — "Замин" халқаро жамоат фонди, Эковазирлик, UNICEF, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO).

Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашда ёшларнинг ролини ёритиш, ёш экологик фаолларга ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имкониятини бериш, мазкур ҳудудларда ёшлар экологик ҳаракатининг интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.

    Бошқа янгиликлар