22 июнь куни Тошкент вилояти Паркент туманида юк автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, соат тахминан 11:30 да туман ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) 24 ёшли ҳайдовчи Р.Н. “КамАЗ”ни бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламаган ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмай, ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lacetti’га урилган.
Тарқалган видеолавҳада “КамАЗ” бориб урилган машиналар пиёдалар ўтиш жойида одамларга йўл бериш учун тўхтагани, ЙТҲ рўй бергач, бир пиёда машинадан қоча олганини кўриш мумкин.