АсосийJamiyat

Тошкентда харидор аёлга тегажоғлик қилган "тарвуз"чи қамалди

'Тошкентда харидор аёлга тегажоғлик қилган "тарвуз"чи қамалди'ning rasmi

 2024 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси Заргарлик кўчасида тарвуз сотувчиси 33 ёшли У.И. маст ҳолатда харидор аёлнинг белидан паст қисми ва думбаларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Эркак судда ўзининг айбига иқрорлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан У.И.га МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва МЖтК 194-моддасининг 1-қисмига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида, яъни 3.4 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар