КХДРда 22 ёшли йигит омма олдида қатл этилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
У Жанубий кореяликларнинг мусиқасини тинглаб, фильмларини томоша қилган.
“Флешкалардаги медиаконтентни жанублик қўшнилар ҳаво шарлари орқали жўнатишган бўлиши мумкин”,— дейилади хабарда.
Йигит флешкадаги “контент”ни тарқатгани учун шафқатсиз жазоланган — Шимолий Кореяда бу қонунни бузиш саналади.