1

Тошкентда фуқаролар чиқинди ортидан жанжаллашди (видео)

ЖАМИЯТ 03.07.2024, 22:38
Тошкентда фуқаролар чиқинди ортидан жанжаллашди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқароларнинг ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. 

ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 2 июль куни Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи "Ветерок" дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.

1968 йилда туғилган фуқаро С.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси 1996 йилда туғилган И.Н. бунга эътироз билдирган ва ораларида жанжал келиб чиққан.

Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишгани ва воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилишмаган.

Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1