АсосийЖамият

Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар Россияда “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари”да сақланаётган бўлган.

'Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Россияда ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Болалар Россияда “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари”да сақланаётган бўлган. 

Федерациянинг ваколатли ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида болаларни ватанга қайтаришга эришилган.

Ҳозирги вақтда болалар тегишли марказга жойлаштирилган ва кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

    Бошқа янгиликлар