"Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 140 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Бироқ ҳудудлар кесимида кредитлар самарадорлиги сезиларли фарқ қилмоқда" – деди Шавкат Мирзиёев.
Масалан, Ширин шаҳрида 1 млрд сўм кредит ҳисобига 20 та иш ўрни яратилаётган бўлса, Бўстонлиқ, Пскент ва Кармана туманларида бу кўрсаткич атиги 3 тани ташкил этмоқда. Самарали лойиҳаларни молиялаштириш орқали 36 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги қайд этилди.
Шунингдек, банкларда бизнес-лойиҳаларни баҳолайдиган, уларнинг хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди. У банкларга кредит қарорларини қабул қилишда ёрдам беради.






