Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди. Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!