Черногориянинг Будва шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақада эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатини жами 8 та медаль билан якунлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатда 18 нафар спортчи билан иштирок этди. Уларнинг 10 нафари эркаклар, 8 нафари эса аёллар терма жамоаси вакиллари эди.






