Қозоғистонлик шахматчи, блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони Бибисора Ассаубаева АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилаётган Clutch Chess: Champions Showdown турнирининг иккинчи кунига старт берди. Бу ҳақда Сент-Луис шахмат клуби матбуот хизмати хабар қилди.
Мусобақанинг иккинчи куни бошланиши муносабати билан Ассаубаевага турнир старт олганини рамзий ифодаловчи махсус қўнғироқни чалиш шарафи топширилди.
"Clutch Chess: Champions Showdown мусобақасининг иккинчи куни аёллар ўртасида блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони Бибисора Ассаубаеванинг тантанали қўнғироқни чалиши билан бошланди", дейилади ташкилотчилар баёнотида.
Мазкур турнирда тўрт нафар гроссмейстер — Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров, америкалик шахматчилар Ҳикару Накамура ва Фабиано Каруана, шунингдек, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа иштирок этмоқда.
Мусобақа ўзига хос Clutch тизими асосида ўтказилмоқда. Унга кўра, ғалаба учун бериладиган очколар миқдори кунлар давомида ошиб боради. Биринчи куни ғалаба учун бир очко берилган бўлса, иккинчи куни бу кўрсаткич икки очкога, учинчи куни эса уч очкога тенг бўлади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг АҚШ долларини ташкил этади.






