2 ноябрь куни Тошкентнинг тўққизта туманида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин. Бу электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Электр таъминотидаги узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
-
Сергели тумани — «Эски Жалойир» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Мирзо Улуғбек тумани — «Катта Қорасув» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Шайхонтоҳур тумани — «Кўк ота» маҳалласи (соат 10:00 дан 15:00 гача);
-
Чилонзор тумани — «Тирсакобод» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Олмазор тумани — «Ниҳол» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Яккасарой тумани — «Ракат» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Учтепа тумани — «Чаманзор» маҳалласи (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Бектемир тумани — «Олтинтопган», «Соҳил», «Зардаст», «Нурли йўл» ва «Мусаффо» маҳаллалари (соат 10:00 дан 16:00 гача);
-
Юнусобод тумани — «Бободеҳқон», «Шоштепа», «Севинч», «Аҳилобод», «Қадрдон», «Юртобод» ва «Увайсий» маҳаллалари (соат 13:00 дан 16:00 гача).
Таъкидланишича, электр таъминотидаги узилишлар қисқа муддатли бўлиб, таъмирлаш ишлари заруратга қараб амалга оширилади. Шунингдек, ишлар белгиланган вақтдан олдин якунланиши мумкин.
Тошкент шаҳар филиали юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.






