АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда бугун кечаси ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса кўрсаткич "зарғалдоқ" даражада баҳоланган.

'Тошкентда бугун кечаси ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ноқулай метеорологик шароитлар туфайли атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин. 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси ҳаводаги PM заррачалари миқдори ортиб, халқаро ҳаво сифати индекси бўйича кўрсаткич "ноқулай" даражага етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда. Миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса кўрсаткич "зарғалдоқ" даражада баҳоланган.

Мутахассислар бу ҳолатни тунги ва эрталабки соатларда ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ҳамда кучли ҳарорат инверсияси билан изоҳламоқда. Бу омиллар атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаб, ер юзасига яқин ҳудудларда PM2.5 ва PM10 заррачаларининг тўпланишига олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар