АсосийСПОРТ

Ўзбекистон футзал терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Аҳмедов аввал ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

'Ўзбекистон футзал терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди'ning rasmi

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, федерация Ижроия қўмитаси қарори билан Баҳодир Аҳмедов номзоди маъқулланган. Бунга испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендеснинг саломатлиги сабабли лавозимини тарк этгани асос бўлган.

Томонлар Баҳодир Аҳмедов билан миллий терма жамоани 2028 йилги Осиё чемпионати якунига қадар бошқариш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов мураббийлик фаолияти давомида «Максам-Чирчиқ» жамоасини чемпионат совриндорлари қаторига олиб чиққан. Шунингдек, у «Жиззах-Кентекс» билан Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Аҳмедов аввал ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Унинг раҳбарлигида футзалчиларимиз Осиё кубогида икки марта бронза медалини қўлга киритган.

Шунингдек, мутахассис бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 2021 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, плей-офф босқичига йўл олган.

    Бошқа янгиликлар