АсосийЖамият

Фарғонадаги кийим бозорида жанжал чиқди

Бозорком билан тадбиркорлар ўртасида низо келиб чиққан.

'Фарғонадаги кийим бозорида жанжал чиқди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган "Фарғона шаҳар савдо мажмуаси"да бозорком билан тадбиркорлар ўртасида низо келиб чиққани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган.

Шунга қарамасдан, кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, хусусан, Миллий гвардия ходимлари ҳам. Мазкур вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари махсус техник автотранспорт машиналари йўлаклари очилди", - дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар