АсосийЖамият

Андижонда “Дунё садолари” фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди

Вилоят ҳокимлиги халқаро миллий эстрада санъати фестивали натижасидаги йирик иқтисодий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

'Андижонда “Дунё садолари” фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29—31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокимлиги берган ахборотга кўра, ушбу халқаро тадбир аҳоли учун самарали томонлама йирик иқтисодий ўзгаришларни ҳам ясади. Қайд этилишича, фестивал давомида Хонобод шаҳрига маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар сони 2,5 баробарга (2 миллион нафар) ортди. Тадбиркорлик субъектларида тушум кескин ортди. Жумладан, 2024 йилнинг 7 ойи давомида тушум 48 миллиард сўмни ташкил қилган бўлиб, (шундан 29—31 июль кунлари 8,5 миллиард сўмга етган) ўтган йилнинг мос даврида нисбатан икки баробарга кўп.

“Бу кўрсаткичлар Хонобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли даромади ошганлигини кўрсатмоқда”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ўтган 2023 йилда 48 тани ташкил этган бўлса. 2024 йилдаги халқаро тадбир давомида доимий фаолият олиб борувчи тадбиркорлик фаолиятлари сони 230 тага кўпайиб, қарийб беш баробарга ортди.

Меҳмонларга хизмат кўрсатувчи дала ҳовли ва уй меҳмонхоналаридаги ётоқ жойлар сони 1900 тани ташкил қилган бўлса 2024 йилда бу рақам 6 мингдан ортди. Айниқса, аҳоли даромадларини ошириш, иш билан таъминлаш ва кам даромадли фуқароларнинг даромадини оширишда “Сайхунобод”, “Уйчи” тажрибаси асосида 600 дан ортиқ хонадонларда уй-меҳмонхоналар ташкил этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 20:25

6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 16:39

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 75 ёшли ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

'Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 13:54

Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди

Кейинги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан Хоразм вилоятида  транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган бир нечта йирик  лойиҳалар амалга оширилди.

'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 09:47

Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.

'Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 09:08

Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди

Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади.

'"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 07:14

"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда

Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.