1

Йилнинг энг фаол ёш журналистлари аниқланди

ЖАМИЯТ 01.12.2016, 13:41
Теглар: ОАВ
Йилнинг энг фаол ёш журналистлари аниқланди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА. 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва ёш журналист кадрларни тайёрлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Жорий йилда танловга 30 ёшгача бўлган 500 нафардан ортиқ журналист матбуот, радио, телевидение, интернет ва фотожурналистика йўналишларида 4 мингга яқин ижодий ишини тақдим этди. 

Ижодий ишлар мавзунинг долзарблиги, ёритиш маҳорати, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини очиб бериш каби мезонлар асосида баҳоланди. Ҳар бир номинация бўйича учтадан ғолиб – энг намунали мақола, радиоэшиттириш, телекўрсатув, фотосурат ва интернет материаллари муаллифларининг номи эълон қилинди. Бундан ташқари, «Йил янгилиги», «Йилнинг энг фаол ёш телемухбири», «Йилнинг энг фаол матбуот хизмати ходими», «Йилнинг энг яхши блоггери» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

“Йилнинг энг фаол ёш журналисти” кўрик-танлови ғолиблари ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

25.12.2021, 21:45

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1