АсосийЖамият

Тошкент вилоятида номаълум шахс мансабдор хонасига 5 минг доллар ташлаб кетди

Уни олмаган ММТБ бўлими бошлиғи моддий рағбатлантирилди.

'Тошкент вилоятида номаълум шахс мансабдор хонасига 5 минг доллар ташлаб кетди'ning rasmi

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи хизмат хонасида номаълум шахс томонидан файл папка қолдириб кетилгани ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 доллар борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа 16 август куни содир бўлган ва ушбу ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилиб, хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

“Мавжуд вазият мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг уч баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, пора олиш-бериш билан боғлиқ ҳаракатлар жиноят ҳисобланиб, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.