АсосийЖАМИЯТ

Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди

Мазкур ўзгаришлар коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишига эришиш мақсадида қабул қилинган.

'Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда коррупция ва иқтисодий жиноятлар учун жазо чоралари янада қатъийлаштирилди. Эндиликда пора олиш, пора бериш, фирибгарлик ёки ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш каби жиноятларда айбдор деб топилган шахслар айрим ҳолатларда жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмайди.

Бу ҳақда жорий йилнинг 22 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган.

Қонун билан Жиноят кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Кодекснинг 73-моддасига қўшилган янги нормага мувофиқ, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик учун ҳукм қилинган шахслар етказилган зарарни тўлиқ қопламагунига қадар муддатидан илгари шартли озод этилиши мумкин эмас.

Шунингдек, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун судланганларга нисбатан ҳам мазкур имтиёз қўлланилмайди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати томонидан жорий йилнинг 25 май куни маъқулланган мазкур қонун 22 июнь куни Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

    Бошқа янгиликлар

    '“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:43

    “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари “Келажакка қадам” дастури доирасида “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси ташкил этилади.

    'Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:39

    Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

    Президент томонидан 22 июнда имзоланган тегишли Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотлардаги комплаенс хизматларининг хавфсизлик кафолатлари белгиланди.

    'Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:07

    Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди

    Аризалар 25 июнь куни ҳам қабул қилинади ва шу санада рўйхатдан ўтиш якунланади.

    'Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:30

    Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

    “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга кўра, солиқ солиш масалалари бўйича банк сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши мумкин.

    'Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:55

    Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади

    Ашраф Хўжаев Эфиопия Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди.

    'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:00