АсосийСаломатлик

Маймун чечаги эпидемияси коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас

Эпидемияни тўхтатиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кучайтирилиши керак.

'Маймун чечаги эпидемияси коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ваҳимага берилишга ҳожат йўқ. Маймун чечаги эпидемиясини тўхтатиш имкони бор. Бунинг учун зарур профилактик чора-тадбирлар кучайтирилиши керак. Инфекция ўчоқлари аниқланган ва вирус тарқалиши хавфи юқори ҳудудларда вакциналар таъминотини ошириш лозим. 

"Маймун чечаги коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, биз ушбу вирус билан қандай курашишни биламиз" — дейди Ханс Клюге.

Баёнотга кўра, июнь ойи охирига келиб, жами 116 мамлакат, жумладан, Марказий Африка Республикаси, Бурунди, Кения ва Руандада касалланиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳозир қатор давлатларда вируснинг "Clade Ib" деб номланган янги штамми тарқаляпти. Ушбу мутация Конго Демократик Республикасида 500 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Август ойи бошида Швецияда ҳам маймун чечагининг худди шу турини юқтирган беморлар рўйхатга олинган. 

Британиялик олимлар фикрича, "Clade Ib" мутацияси бошқа штаммларга қараганда юқумлироқ ва нисбатан оғирроқ асоратларни келтириб чиқаряпти. 

Шунга қарамай, Х. Клюге маймун чечаги вирусининг ҳар қандай штаммини тегишли эпидемиологик чора-тадбирлар ҳамда хасталикка қарши вакциналар орқали назорат қилиш ва жиловлаш мумкин, деган хулосада.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.11.2025 13:29

    Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

    20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.11.2025 01:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 17:07

    Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?

    Янги тадқиқот мунтазам равишда мусиқа тинглаш ёки мусиқа асбобларини чалиш одамларда когнитив функцияларнинг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беришини кўрсатди.

    'Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

    Саломатлик 14.11.2025 11:31

    Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

    Ўтган йили дунё бўйича 8,3 миллион кишига ушбу хасталик ташхиси қўйилган, улардан 1,2 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган.

    'Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.10.2025 14:05

    Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда

    Инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги 5–15 фоизга ошмоқда.

    'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.09.2025 08:40

    Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

    Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда