АсосийДунё

ЖССТ маймунчечакка қарши кураш учун 135 млн доллар сўради

Маймунчечак эпидемиясига қарши курашда халқаро ҳамжамият комплекс ва мувофиқлашган ҳолда ёндашиши лозим.

'ЖССТ маймунчечакка қарши кураш учун 135 млн доллар сўради'ning rasmi

Маймунчечак эпидемиясига қарши курашиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кейинги олти ой давомида 135 миллион доллар маблағ ажратиш керак. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

"Ҳисоб-китобларимизга кўра, маймунчечак (mpox) эпидемиясини имкон қадар тезроқ тўхтатиш учун кейинги олти ойда 135 миллион долларга яқин маблағ талаб этилади", — дейди у.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, маймунчечак эпидемиясига қарши курашда халқаро ҳамжамият комплекс ва мувофиқлашган ҳолда ёндашиши лозим.

Бундан олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге mpox вирусини эпидемиологик чоралар ва вакциналар орқали назорат қилиш мумкинлигини айтган эди.

    Бошқа янгиликлар