28 август, чоршанба куни сайёралар паради ҳодисаси кузатилади, яъни 6 та сайёра - Меркурий, Марс, Юпитер, Уран, Нептун, Сатурн ва Ой Қуёшнинг бир томонида саф тортади.
Москва планетарийси хабар беришича, сайёралар тахминан 160 градусли секторда бўлади.
Очиқ ҳавода парадни дурбин ёки телескопсиз ҳам кузатиш мумкин бўлади.
Астрономияда сайёраларнинг "яқинлиги" учун аниқ мезон мавжуд эмас, шу сабабли "сайёралар паради" атамаси сифат хусусиятига эга. Бу тушунча илмий эмас ва фақат астрономияни оммалаштириш мақсадида қўлланилади.