Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади!
Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.
Ҳали олдинда пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара пауерлифтинг ва пара каное бўйича спортчиларимизнинг иштироки давом этади. Ушбу дастурларда ҳам Янги Ўзбекистоннинг матонатли спортчиларидан янги ғалабалар кутиб қоламиз. Олға!