АсосийДунё

China Southern Аirlines Пекин ва Урумчидан Тошкентга парвозлар сонини оширади

Шунингдек, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридан парвозлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

'China Southern Аirlines Пекин ва Урумчидан Тошкентга парвозлар сонини оширади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Хитой авиация маъмуриятлари ўртасида эришилган келишувлар ижроси доирасида 10 сентябрь куни Транспорт вазирлигида Хитойнинг China Southern airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида авиақатновлар ҳажмини ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 

Музокаралар натижасига кўра China Southern airlines авиакомпаниясининг Пекин – Тошкент йўналишида ҳафталик авиақатновларини 4 тадан 7 тага ошириш, Урумчи – Тошкент йўналишидаги авиақатновларини эса 3 тадан 4 тага ошириш, шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Гуанчжоу – Урумчи – Тошкент йўналишида ҳафтасига 3 та авиақатновларни йўлга қўйишга келишилди.

    Бошқа янгиликлар