Ўзбекистон фуқароси Москва вилоятида мудҳиш жиноят содир этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россиянинг “Московский комсомолетс” кундалик ижтимоий-сиёсий газетаси хабар берган.
Маълумотларга кўра, 38 ёшли эркак Рязан вилоятида эр-хотин билан уй ижарага олган. У фурсатдан фойдаланиб, шу йилнинг май ойида ушбу оиланинг икки ўғлини ўғирлаб, Москва вилоятидаги уйлардан 300 километр узоқликда чорвачилик фермасида ташландиқ қурилиш прицепида сақлаган. Болаларни бир неча ой давомида асирликда ушлаб, мунтазам равишда жинсий зўравонлик қилган.
Сентябр ойида жиноятчи қўлга олинган. Сўроқ пайтида педофил “болаларни асраб олмоқчи бўлгани учун уларни ўғирлагани” ва уларда “интим муносабатлар” борлигини айтди.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан жинсий зўравонлик ва номақбул зўравонлик моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.