АсосийСаломатлик

Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин

Шотландиянинг Эдинбург университети тадқиқотчилари бош мия касалликларини анъанавий нейрохирургик операцияларсиз даволаш технологиясини яратди.

'Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин'ning rasmi

Бу инновацион ишланма тиббий амалиётда катта янгилик бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Масалан, мия томирларининг заифлашиши ва кенгайиши натижасида юзага келадиган аневризма оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик ҳисобланади. Бу патология шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади. Дунё бўйича мазкур касалликдан йилига 500 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмишининг боиси шунда. 

Шотландиялик олимлар нейрожарроҳлик амалиёти муқобили сифатида нанороботлардан фойдаланишни таклиф қилишди. Улар яратган ишланманинг ўлчами бор-йўғи 295 нанометр, бошқача айтганда, инсон қизил қон ҳужайралари ҳажмининг йигирмадан бир қисмига тенг. 

Таққослаш учун яна бошқа мисоллар келтирамиз. Одатда вирус ўлчами 100 нанометр, аксарият бактерияларники эса 1000 нанометрдан иборат. 

Яратилган митти робот марказига магнит жойлаштирилиб, атрофи аневризма муолажасида қўлланиладиган тромбинлар билан қопланган. Қурилма артерия бўйлаб магнит майдон ёрдамида ҳаракатлантирилади. Муайян ҳароратда улар қобиғи парчаланиб, препарат миянинг зарарланган қисмига киради. 

Ҳозирча инновацион янгилик жониворларда тажрибадан ўтказилди ва муваффақиятли натижаларни тақдим этди. Олдинда клиник синовлар бор. Уларнинг хулосалари асосида нанороботлар тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    'Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик18.09.2024 17:35

    Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунёнинг етакчи шифокорлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига таяниб, шундай хулосага келди.

    'Европада коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда'ning rasmi

    Саломатлик17.09.2024 17:07

    Европада коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда

    Олимлар СOVID-19нинг янги вариантини аниқлади.

    'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:40

    Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

    Мутахассис бунинг оқибатлари ҳақида маълумот берди

    'Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:21

    Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?

    ССВ аҳоли орасида куз мавсумида авж оладиган касаллик ва унинг профилактикасига бағишланган фойдали маълумотни эълон қилди.

    'Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 13:16

    Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда

    Darakchi.uz Химчан шифохонасининг кореялик директори Ли Су Чандан махсус интервью олди.

    'Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди'ning rasmi

    Саломатлик14.09.2024 13:19