АсосийМаданият

Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади

Форум иштирокчиларининг барчаси рус тилида нутқ сўзлаётган вақтда Маданият вазири ўз она тилида нутқини давом эттирди.

'Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда  Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади'ning rasmi

Айни кунларда Санкт-Петербургда Х халқаро маданий форум бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг турли нуқталаридан жами 1700 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда. Хусусан, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация ҳам ушбу форумда иштирок этмоқда. 

Турли маданият ва миллат вакилларини бирлаштирган ушбу маданият форуми бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда энг долзарб мафкуравий масалаларни муҳокама қилиш майдончасига ҳамда янги ғоялар ва лойиҳалар туғиладиган нуқтага айланди.

2024 йилги форумнинг асосий мавзуси “ХХI аср маданияти: суверенитетми ёки глобализмми?” деган саволни ўртага ташлайди.

Форумнинг 2024 йилги дастурида 10 та мавзу доирасида халқаро маданий ҳамкорлик истиқболлари тадбирлари кўп томонлама муҳокама қилинади, булар: “Кўп қутбли дунёда мерос ҳуқуқи”, “Маданиятда сунъий интеллект ва миллий суверенитет”, “Маданий мерос: анъаналар ва замонавийлик”, “Ишбилармонлик маданияти”, “Медиа маданияти”, “Кино”, “Театр”, “Мусиқий маданият”, “Цирк”, “Музейлар”. 

12 сентябр куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Анъанага кўра, Форум доирасида Россия ва хорижий етакчи маданият ва санъат намоёндалари, ишбилармон доиралар ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари ўзаро фикр алмашади, замонавий маданий муҳитни ривожлантириш тенденсиялари ва долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Бугун, 13 сентябр куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков форум доирасида ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон маданий дипломатияни юксак қадрлаган ҳолда халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг маданий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро тажрибасини ўрганар эканмиз, мамлакат ўзига хос миллий қадриятларга содиқ қолган ҳолда соҳани маданиятнинг замонавий йўналишлари билан ривожлантириб боряпти.

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди. Келгуси йили Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоизки, ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг сессияси сўнгги 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади.

Ўзбекистоннинг ИCЕСCО ташкилотидаги иштироки халқларимиз ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга, замонавий муаммоларни ҳал этишда исломий ёндашувдан фойдаланишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “МДҲ давлатларининг маданий мероси” конференсиясини 2021-йилда Тошкентда ўтказиш ташаббуси МДҲ давлатлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш истагидан далолат беради.

Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни ҳаётнинг барча жабҳаларини, жумладан, маданиятни ҳам қамраб олгани барчага маълум.

Глобаллашувнинг бир қисми сифатида халқларнинг маданияти ва маданий мероси бир неча сабабларга кўра хавф остида бўлиши мумкин:

Биринчи, маданиятларнинг бирлашиши: Глобаллашув оммавий маданиятнинг тарқалишини тезлаштиради, бу эса ўзига хос анъана ва урф-одатларни йўқолиб боришига олиб келиши мумкин, чунки миллий маданият ўрнини янада оммабоп глобал тенденсиялар эгаллайди.

Иккинчи, тижоратлаштириш: маданий қадриятлар туризм ва бошқа соҳаларда фойда олиш мақсадида соддалаштирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин, бу эса уларнинг аслини ва аҳамиятини йўқотишига олиб келиши мумкин.

Учинчи, тилларнинг йўқолиши: тиллар, айниқса кичик ва кам учрайдиган тиллар йўқолиши мумкин, чунки одамлар глобал жараёнларга интеграциялашиш учун кенг тарқалган дунё тилларидан фойдалана бошлайдилар.

Шундай қилиб, халқларнинг маданий хилма-хиллиги ва ўзига хослигига глобал жараёнлар катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатини Ўзбекистон маданий меросининг “Лазги”, “Бахши”, “Шашмақом” ва “Катта ашула”, “Палов маданияти ва анъаналари” ва “Наврўз” каби элементлари билан тўлдириб бормоқда.

Маданий ҳамкорлик мамлакатлар ўртасида дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишнинг қудратли воситасидир. Сир эмаски, Ўзбекистоннинг “юмшоқ куч”дан фойдаланиш орқали халқаро маданий ҳамкорлик соҳасидаги тажрибаси дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун жозибадор бўлиб қоляпти.

Шу ўринда турли дин, миллат ва элат вакилларининг маданиятини ҳурмат қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали ўзаро тажриба алмашиш муҳимлигини этироф этган ҳолда, маданий меросимизни келажак авлодларга етказиш чораларини кўриш устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидламоқчиман.

 Шундай қилиб, маданият соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик нафақат маданий қадриятимизни асраб-авайлаш ва меросимизни оммалаштиришга, балки турли мамлакатлар ўртасидаги тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Бу, айниқса, дунё кўплаб муаммолар ва ўзгаришларга дуч келган замонамизда муҳим аҳамиятга эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 15:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 18:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

    'Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 01.12.2025 19:34

    Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди

    Миллий статистика қўмитаси тегишли маълумотларни тақдим этди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 23.11.2025 13:47

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

    Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият 22.11.2025 16:27

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

    Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири ҳисобланади.

    'Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Маданият 14.11.2025 13:04

    Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

    Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.