Германиядан Ўзбекистонга ўтган 7 ойда дам олиш учун 15 нафар, ўқиш учун эса 20 нафар талаба ташриф буюрган.
Бу ҳақда Cтатистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 % га ошган.
2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар;
— хизмат юзасидан – 846 нафар;
— тижорат – 44 нафар;
— даволаниш – 7 нафар.