АсосийЖамият

UzAutoMotors бош директори иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди

Бунга муддати ўтган қарзларни тўлаш чораларини кўрмаслик сабаб бўлган.

'UzAutoMotors бош директори иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди'ning rasmi

UzAutoMotors бош директори Бу Инге Андерссон иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Маълумотга кўра, АЖ бош директори UzAutoMotors Powertrain ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган. 

Шу боис Бу Инге Андерссонга иш ҳақининг 5 фоиз миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чорасиқўлланилди.

Швециялик Бу Андерссон 2021 йилнинг августида UzAutoMotors бош директори этиб тайинланган эди. 

Бу Андерссон автомобилсозлик соҳасидаги энг илғор топ-менежер бўлиб, автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile АБ компаниясида бошлайди.

1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001—2009 йилларда General Motors’нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

2009 йилдан 2013 йилгача “Группа ГАЗ” корхонасига президент этиб тайинланади. Бу даврда Андерссон “Группа ГАЗ” бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришади.

2014 йилдан 2016 йилгача “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти этиб тайинланади. “Группа ГАЗ”да бўлгани каби, Андерссон “АвтоВАЗ”да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширди.

    Бошқа янгиликлар