Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, 2028 йилдан бошлаб "Евро-4" стандартидан (АИ-80) паст бўлган автомобиль ёнилғисидан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорида келтириб ўтилган.
Шунингдек, қарор билан 2025−2027 йилларда "Евро-4"дан паст стандартдаги ёқилғи импортини босқичма-босқич тақиқлаш ва мамлакатдаги корхоналарни модернизация қилиш режалаштирилган.