АсосийСаломатлик

ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

Европа қитъаси ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этмоқда.

'ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге кўҳна қитъа ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

“Ушбу ўлим ҳолатларининг аксариятини олдини олиш мумкин, — дейди у. — Бунинг учун, энг аввало, аҳолининг иммунитети заиф қатлами хасталикка қарши вакциналар билан “ҳимояланиши” керак”.

 Қайд этилганидек, куз-қиш мавсумида грипп ва коронавирусга чалиниш хавфи ортади. Ушбу касалликлар катта ёшли кишилар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф ҳамда сурункали касалликлари бор одамларда оғир асоратлар билан ўтиши мумкин. 

Шу боис мазкур хавф гуруҳига мансуб қатлам бу даврда ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари лозим. Бунинг учун ЖССТ 5 та энг асосий эҳтиёт чорасига амал қилишни тавсия қилади.

1.Эмланиш — мавсумий респиратор инфекциялардан ҳимояланишнинг энг мақбул йўли.

2.Грипп, ЎРВИ, СOVID-19га чалинганлар шифокорга мурожаат қилишлари ва имкон қадар уйда қолиб даволанишлари зарур. 

3.Жамоат жойларида ниқоб тақиш — сизни хасталикни юқтиришдан асрайди. 

4.Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб, қўлларнинг тозалигига риоя қилиш муҳим. 

5.Хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу вирусларнинг кўпайиши ва кенг тарқалишига тўсиқ бўлади. 

Доктор Ханс Клюгенинг таъкидлашича, ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, бу йил ЖССТ томонидан “Сизга қандай хавф таҳдид солаётганини ўзингиздан кўра ҳеч ким яхшироқ билмайди” шиори остида тарғибот кампанияси эълон қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 20:37

    Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

    Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.