“Elections.uz-2016” пресс-клуби доирасида ташкил этилган навбатдаги учрашув “Оммавий коммуникация воситаси ва сайлов: қайта алоқа-feedbackни таъминлаш”мавзуида ташкил этилди.
Тадбирда Ахборот технологилари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ААни қўллаб—қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев, ЎзЭОАВМА вакиллари, “Водий садоси” радиостанцияси бош муҳаррири Феруза Абдураҳмонова ва бошқа ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбир экспертлари Президент сайлов жараёнида ОАВларнинг тутган ўрни ва фаоллиги ҳақида сўз юритишди.
Учрашув сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.





