АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади

Вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади.

'Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади'ning rasmi

Тошкент вилояти аҳолисига транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топшириқ берди.

Вилоят транспорт бошқармаси аҳоли фикрини ўрганиб, унинг асосида вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этади.

Қайд этилишича, янги ташкил этилаётган йўналишлар учун Нурафшон шаҳри йўловчи транспортининг логистика маркази бўлади.

    Бошқа янгиликлар