АсосийJamiyat

Манфред Мангес: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканига шубҳа йўқ”

Пойтахтнинг “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби ўз ишини давом эттирмоқда. Пресс-клуб халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВлар, давлат ташкилотлари вакилларини бир майдонга жамлади.

Манфред Менгес, халқаро кузатувчи(Австрия): 

—Мен Ўзбекистонга бундан 4 йил аввал ҳам келганман. Орадан 4 йил ўтгач, юртингизда бўлган катта ўзгаришларни ҳис этдим. Ўзбекистон-шубҳасиз, келажаги буюк давлат. Бу ташрифим Ўзбекистондаги муҳим сиёсий ҳодиса—Президент сайлови арафасида бўлганидан мамнунман ва бу сайловларда Австриядан кузатувчи бўлиб иштирок этиш мен учун шараф. Ўзбекистонда сайловни ёритиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВлар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳам таҳсинга сазовор. Хусусан, юртингизда сайловни ёритиш учун илк марта ташкил этилган “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клубини ҳам эътироф этишим мумкин. 4-декабрда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ҳам юқори руҳда ўтиши, шубҳасиз”

Бошқа янгиликлар