АсосийЖамият

Наманганда электр таъминоти инспектори тадбиркор билан электр энергиясини талон-торож қилди

116,9 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

'Наманганда  электр таъминоти инспектори тадбиркор билан электр энергиясини талон-торож қилди'ning rasmi

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Наманган вилояти Чуст туманидаги якка тартибдаги тадбиркор С.Ш. ва туман электр таъминоти инспектори Ю.М. билан тил бириктириб, ўзига қарашли экин ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоғига ҳисоблагичсиз, шартнома тузмасдан, тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 116,9 млн. сўмлик 43,2 минг кВт. соат электр энергиясини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ш.га Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди ҳамда электр таъминоти инспектори Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар