АсосийДУНË

Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Филиппиннинг марказий қисмида жойлашган ўрта мактабда содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди, яна етти киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 14 ва 15 ёшли икки нафар ўқувчи ўқотар қуроллардан фойдаланиб, мактаб ҳудудида ўт очган.

Минтақавий полиция бошлиғи Жейсон Капойнинг билдиришича, ҳужум қилганлар ҳам, қурбонлар ҳам мазкур таълим муассасаси ўқувчилари бўлган.

Қайд этилишича, гумонланувчилар ҳодисадан кўп ўтмай қўлга олинган. Дастлабки сўроқлар давомида улар мактабда мунтазам таҳқир ва тазйиққа учраганликларини айтган. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур иддаолар юзасидан ҳозирча қўшимча маълумот бермаган.

Тергов маълумотларига кўра, ўсмирларнинг муқаддам судланмагани аниқланган. Шунингдек, улар ҳужумда ишлатилган 9 миллиметрли тўппонча ва 38 калибрли револьверни қаердан олгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Полициянинг билдиришича, мактабда бир вақтнинг ўзида бир нечта кириш-чиқиш нуқталарини назорат қилувчи атиги битта қўриқчи бўлгани сабабли қуролларни таълим муассасаси ҳудудига олиб кириш имкони пайдо бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, гумонланувчилар дастлаб синфхоналардан бирига кириб ўт очган. Кейинчалик уларнинг айрим жабрланувчиларни бошқа хоналаргача таъқиб қилгани тахмин қилинмоқда.

Филиппин Президенти Фердинанд Маркос ҳодиса юзасидан ҳар томонлама тергов ўтказишни буюрган. Шунингдек, мамлакатдаги барча мактаблар, иш жойлари ва жамоат жойларида хавфсизлик чораларини кучайтириш топширилган.

Президент администрацияси вакиллари давлат раҳбари мазкур фожиадан чуқур қайғуга тушганини билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:50

    Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

    21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.

    'Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:30

    Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди

    Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусевнинг маълум қилишича, вилоят осмонида тун давомида 18 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

    'Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 17:14

    Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди

    Канадада миллиардер Френк Стронах жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

    'Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 15:52

    Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди

    Маълумотларга кўра, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

    'Туркияда университет имтиҳонига кетаётганлар аварияга учради'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 12:19

    'Ғазодаги зарбаларда Al Jazeera оператори ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 10:09

    Ғазодаги зарбаларда Al Jazeera оператори ҳалок бўлди

    Исроил мудофаа кучлари Al Jazeera телеканали оператори Аҳмад Вишаҳни ҲАМАСнинг ҳарбий қанотида снайпер бўлганликда айблади.