“Эл-юрт умиди” жамғармаси иқтидорли ва истиқболли стипендиатларидан бири Муҳаммадюсуф Фахриддиновнинг бевақт вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилди”,—дея билдиради Элвина Мустафина.
Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШдаги Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриатнинг 4-босқичида таҳсил олаётган бўлган. У жамғарманинг намунавий ва истиқболли стипендиатларидан бири сифатида эътироф этилган.
Яқинлари ва дўстлари уни мақсадга интилувчан, илм-фанга ва Ватанга хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилган, иқтидорли ёш сифатида эсга олмоқда.
Ҳозирда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда консуллик идоралари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча тафсилотларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Марҳумни Ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар эса тўлиқ назоратга олинган.
Жамғарма марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.






