АсосийJamiyat

Софи Исмоил Юнус: “Ўзбекистон демократиядан узоқ эмас”

“Press-club: Elections.uz-2016” матбуот клуби учрашувлари доирасида халқаро кузатувчилар мамлакатимизда қизғин паллага кирган муҳим сиёсий жараён ҳақида ўз фикрлари билдиришмоқда.

Софи ИСМОИЛ ЮНУС, Ғози Университети ўқитувчиси, Адолат ва тараққиёт партиясининг собиқ депутати, кузатувчи (Туркия):

—  Ўзбекистонга иккинчи маротаба ташриф буюраяпман. Олдинги сайлов жараёнида ҳам иштирок этганман. Бу йилги сайлов жараёнлари ташкилий тарафдан очиқ-ойдин, яъни, демократияга хос тарзда ўтказиляпти. Бошқа давлатлардан яшовчи кўп инсонлар Ўзбекистонни демократиядан узоқ бўлган давлатлар сафида, деб ўйлашади. Лекин, мен ўйлайманки, бу сайловга ташриф буюришган хорижий мамлакатлар вакиллари амин бўлишадики, Ўзбекистондаги сайлов жараёнлари очиқ, ошкора, демократик тарзда олиб бориляпти. Ва улар ўз мамлакатларига бу ҳақиқатни етказишади, деган умиддаман.

Сайлов участкаларини кузатиш жараёнида бир нарсага амин бўлдимки, она ва бола хонаси, у ердаги психологларнинг болалар тарбияси билан шуғулланиши, тиббиёт хоналари жудаям мукаммал тарзда режалаштирилган ва ташкиллаштирилган, деб ҳисоблайман. Туркияга борганимда ҳам буларни ҳаммасини баҳам кўраман.

Бошқа янгиликлар