Тошкент шаҳрида ҳайвонлар қиёфасида ниқобларни тақиб олган квадроберлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
ИИВ хабариига кўра, МЖтКга мувофиқ, о-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маʼ ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши Б 5 баробаригача (1 миллион 875 ми сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.
Маълум қилинишича, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, мазкур ҳаракатлар билан фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузиш , фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорлик) БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима соишга ёки 15 суткагача муддатга қамоққа олишга сабаб бўлади.