АсосийJamiyat

Сарвар Отамуродов сайловда овоз берди

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан  Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуродов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасида овоз берди, деб ёзади “Газета.uz”.

Сарвар Отамуродов сайлов участкасига соат 10:00 да ташриф буюрган.  

Юнусобод туманидаги 5-мактабга Президентликка номзод келгунига қадар 411 киши овоз берган. Бу эса рўйхатга олинганларнинг умумий сонидан 15 фоизи деганидир.

Овоз бериш жараёнини маҳаллий ҳамда россиялик ва хитойлик кузатувчилар кузатиб туришди.

 

 

Бошқа янгиликлар